Тўқаев Хитой нефть ва газ корпорациясидан қозоғистонлик ишчилар ойлигини оширишни талаб қилди
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Қозоғистон-Хитой муносабатлари ривожига юқори баҳо берди ва CNPC компаниясининг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қўшаётган ҳиссасини таъкидлаб ўтди.
- CNPC нефть қазиб олишда ҳам, углеводородларни қайта ишлаш ва ташиш соҳасида ҳам иштирок этмоқда. Сизнинг корпорация томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар Қозоғистон иқтисодиётида жуда муҳим роль ўйнайди, - дея қайд этди Қосим-Жомарт Тўқаев.
Президент CNPC раҳбарияти олдига қозоғистонлик ишчиларнинг иш ҳақини ошириш, иш ҳақи миқдорини хорижий ишчиларга тўланадиган тўлов даражасига етказиш, шунингдек, товарлар ва хизматларни сотиб олишда Қозоғистон улушини ошириш билан боғлиқ қатор вазифаларни қўйди.
Ўз навбатида, CNPC директорлар кенгаши раиси Ван Илинь қўллаб-қувватлов учун давлат раҳбарига миннатдорлик билдирди ҳамда компанияга юклатилган вазифаларни яхши тушунишини билдирди.
Мавзуга оид
20:57 / 08.10.2024
Қозоғистонда АЭС қурилиши ўртача 10 йил давом этади
22:33 / 07.10.2024
АҚШ Қозоғистонда АЭС қуриш бўйича тендерда иштирок этиш истагини билдирди
15:21 / 07.10.2024
Қозоғистонда Марбург вируси туфайли аэропортларда йўловчилар ҳароратини ўлчаш бошланди
08:40 / 07.10.2024