Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ливаннинг янги бош вазири 75 ёшли собиқ молия вазири бўлади
Ливан сиёсий кучлари янги бош вазир номзоди бўйича келишувга эришдилар. Унга кўра, янги бош вазир собиқ молия вазири Муҳаммад Сафадий бўлади. Бу ҳақда LBCI телеканали хабар берди.
“Мустақбол партияси”, “Озод ватанпарварлик ҳаракати”, “Амал” ва “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатлари бу ҳақда келишувга эришганлар.
75 ёшли Сафадий Ливанда турли вазирликларни бошқарган, 2011 йилдан 2014 йилгача Нажиб Миқатий ҳукуматида молия вазири бўлган.
Ливанда 17 октябрдан WhatsApp каби иловалардан фойдаланганлик учун ҳамда тамаки маҳсулотларига солиқ жорий этилиши эълон қилинганидан сўнг ҳукуматга қарши намойишлар бошланиб кетганди. Оқибатда бнаклар, давлат муассасалари, университетлар ва мактаблар ишлашдан тўхтаганди. 29 октябрда собиқ бош вазир Саад Ҳаририй халққа телемурожаат қилиб ўз истеъфоси ва ҳукуматнинг тарқатилганини эълон қилганди.
Мавзуга оид
21:42 / 07.04.2025
Ливан Исроил билан чегарага 4,5 минг ҳарбий хизматчисини жойлаштиради
10:59 / 23.03.2025
Исроил бир неча ойлик танаффусдан кейин яна Ливан бўйлаб зарбалар йўллади
23:03 / 23.02.2025
Исроил «Ҳизбуллоҳ» собиқ етакчисининг дафн маросими вақтида Ливанга ҳужум қилди
23:07 / 16.02.2025