Ишсизлик энг юқори бўлган вилоятлар очиқланди
Ўзбекистонда 2019 йилнинг январь-сентябрь ойларида ишсизликнинг энг юқори даражаси Сурхондарё вилоятида кузатилган (9,3 фоиз). Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг расмий ахборотида айтилади.
Қайд этилишича, ишсизлик даражаси Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида 9,2 фоизни ташкил этди. Энг паст кўрсаткич эса Тошкент шаҳрида (7,5 фоиз) кузатилди.
Ишга муҳтож бўлганларнинг умумий сони 1,3 млн кишини ташкил этган. 16-29 ёшгача бўлганлар ўртасида ишсизлик даражаси 14,9 фоизни, аёллар ўртасида ишсизлик даражаси 12,5 фоизни кўрсатган.
Бундан олдин, Ўзбекистонда 2019 йилнинг январь-сентябрь ойларида ишсизлик даражаси 8,9 фоизни ташкил этгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
21:33 / 22.11.2024
Хитой Сурхондарёдаги мис ва кумуш конларига 2,7 миллиард доллар инвестиция таклиф қилмоқда
14:50 / 21.11.2024
Кувайт Ўзбекистонда Она ва бола кластерини ташкил этади
11:53 / 13.11.2024
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди
08:15 / 13.11.2024