Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бельгиялик футболчи 10 дақиқа бошқа футболчи кийимида тўп сурди
2020 йилги Европа чемпионатининг Россия ва Бельгия терма жамоалари ўртасидаги саралаш учрашувида бельгиялик футболчи Дедрик Бойата 10 дақиқага яқин ўз жамоадоши кийимида тўп сурди. Бу ҳақда RT нашри хабар берди.

Ҳимоячи учрашувнинг 2-бўлимида ўйинга тушиши вақтида янглиш тарзда жамоадоши Миши Батшуайининг футболкасини кийиб олган. Батшуайининг ўзи эса бу вақтда захира ўриндиғида бўлган. Бойата шу алфозда 10 дақиқача тўп сургач, хато пайқалиб, у ўз фамилияси туширилган футболкани кийиб олган.
Санкт-Петербургдаги “Газпром-Арена”да ўтган ўйин бельгияликларнинг 1:4 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Учрашув натижасидан қатъий назар, иккала жамоа ҳам аввалроқ Европа чемпионатининг финал босқичига йўлланмани ўзига кафолатлаб қўйганди.
Мавзуга оид
21:13 / 24.03.2025
Белгия давлат идоралари сайтлари ҳакерлар ҳужумига учради
22:42 / 13.01.2025
Брюсселда пенсия ислоҳотига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди
08:45 / 22.02.2023
Россиянинг эҳтимолий «жосуслик кемаси»: Бельгия тергов бошлади
10:49 / 01.02.2023