Спорт | 03:05 / 18.11.2019
5659
1 дақиқада ўқилади

Евро-2020 саралаши. Франция сафарда Албанияни мағлуб этди, Андорра ўз майдонида Туркиядан енгилди

Фото: Getty Images

Евро-2020 саралаш босқичи 10-тури доирасида H гуруҳининг навбатдаги ўйинлари ўтказилди. 

Албания майдонига сафар қилган Франция терма жамоаси Толиссо ҳамда Гризманнинг голи эвазига ишончли ғалабани қўлга киритди. 

Молдова ўз уйида Исландияни қабул қилиб, 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. 

Туркия эса сафарда Андорра устидан ғалабага эришди – 0:2

Албания – Франция 0:2
Голлар: 0:1 – 8 Толиссо, 0:2 – 31 Гризманн.
Албания – Бериша, Леняни (Роши, 46), Весели, Хюсай (Траши, 82), Косе (Мемушай, 46), Баре, Гьясула, Гимшити, Дермаку, Балай, Манай.
Франция – Манданда, Менди (Динь, 75), Варан, Лангле, Дюбуа (Павар, 88), Толиссо, Сиссоко, Кимпембе, Жиру, Бен-Йеддер (Фекир, 85), Гризманн.
Огоҳлантиришлар: Хюсай (20), Лангле (26).

Молдова – Исландия 1:2
Голлар: 0:1 – 17 Бьярнасон, 1:1 – 56 Милинчану, 1:2 – 65 Сигурдссон.

Андорра – Туркия 0:2
Голлар: 0:1 – 17 Унал, 0:2 – 21, пенальти Унал.

Азимжон Бердибеков
Тайёрлаган Азимжон Бердибеков
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид