Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Урганчдаги Ўзбекистон байроғи дунёда баландлиги бўйича 15-ўринни эгаллади
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати 18 ноябрь – “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кун муносабати билан очиқ маълумотлардан фойдаланиб, дунёдаги энг баланд флагштоклар рейтингини эълон қилди.
Рейтингга кўра, Урганчда ўрнатилган Ўзбекистон байроғи 15-ўринни эгаллаган. Унинг флагштоги баландлиги 66 метрни ташкил қилади.
Рейтингда Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида ўрнатилган байроқ етакчилик қилмоқда. У 170 метр баландликда ҳилпираб туради. Етакчи учликдан Душанбедаги (165 метр) ва Бокудаги (162 метр) байроқлар ўрин олган.

Урганчдаги байроқ Тошкентдаги (65 метр), Сирдарё вилоятидаги (65 метр), Бухоро вилоятидаги (60 метр) ва Қорақалпоғистондаги (55 метр) байроқлардан баландроқ жойлашган.
Урганч марказий боғида 2018 йил ноябрда ўрнатилган байроқнинг ўлчами 10 метрга 20 метрни ташкил қилади.
Таъкидлаш жоиз, Гиннесс рекордлар китобига кўра, энг катта ўлчамга эга миллий байроқ БААнинг Шаржа шаҳрида ўрнатилган. Унинг ўлчами 70 метрга 35 метрни ташкил қилади. Байроқ 123 метрлик флагштокда ўрнатилган. Жиддадаги байроқ эса 2-ўринни эгаллаб, унинг узунлиги 50 метрни, эни 33 метрни ташкил қилади.
Мавзуга оид
14:39 / 13.05.2025
Урганчга Хитойдан 30 та автобус олиб келинди
20:33 / 01.05.2025
Президент Урганч шаҳрида жамоат транспорти фаолияти билан танишди
14:50 / 01.05.2025
ТАТУ Урганч филиали Урганч давлат университетига қўшиб юборилади
14:19 / 01.05.2025