Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Бухоро-Палас» сотилишидан тушган 665 млн сўм ҳокимлик махсус ҳисоб рақамига йўналтирилади
“Бухоро-Палас” меҳмонхона мажмуасининг сотилишидан тушган маблағ қисман мақсадли йўналтирилади. Вазирлар Маҳкамасининг бу ҳақдаги тегишли қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қайд этилишича, қуйидагилар:
“Бухоро-Палас” давлат унитар корхонасига қарашли бўлган Меҳмонхона мажмуаси бино ва иншоотлари 2017 йил 20 декабрда аукцион савдоси натижасида 27,5 млрд. сўмга ҳеч қандай қарздорлик мажбуриятлари юкланмасдан “Wide Tent System” акциядорлик жамияти шаклидаги хорижий корхонасига сотилган;
“Wide Tent System” акциядорлик жамияти шаклидаги хорижий корхонаси томонидан 2019 йил 30 сентябр ҳолатида битим шартларига кўра 15,8 млрд. сўм маблағ тўланган;
Ўзбекистон Республикаси ваколатли судларининг 2012-2019 йиллардаги қарорларига мувофиқ “Бухоро-Палас” меҳмонхона мажмуасидан жами 665 977 159 сўм қарздорликни ундириш бўйича ижро ҳужжатлари мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги истисно тариқасида “Бухоро-Палас” меҳмонхона мажмуаси бино ва иншоотларини сотилишидан Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига тушган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси ваколатли судларининг қарорларига асосан ундирувга қаратилган ижро ҳужжатларига мувофиқ 665 977 159 сўм маблағни Бухоро вилояти ҳокимлиги махсус ҳисоб рақамига йўналтиради.
Бухоро вилояти ҳокимлиги (Ў.Барноев) “Бухоро-Палас” давлат унитар корхонасининг қарздорлигини қоплаш мақсадида махсус ҳисоб рақами очилишини ва жамланган маблағлар ҳисобидан суд қарорларининг ундирувга қаратилган ижро ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда қарздорликни қопланишини таъминлайди.
Мавзуга оид
09:12 / 06.03.2025
Россия қўшинлари Кривий Ригдаги меҳмонхонага зарба берди: қурбонлар бор
00:16 / 28.01.2025
Туркияда 78 кишининг ўлимига олиб келган меҳмонхонадаги ёнғин нима сабабдан юз бергани аниқланди
14:03 / 21.01.2025
Туркиядаги курорт меҳмонхонада йирик ёнғин сабаб 10 киши ҳалок бўлди
19:03 / 18.01.2025