Жаҳон | 12:57 / 20.11.2019
65848
1 дақиқада ўқилади

Чимкентлик шифокор ўзбекистонликлардан ички аъзолар трансплантацияси учун донор сифатида фойдаланган

Фото: Shutterstock

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳридаги 1-сонли шаҳар клиник касалхонаси бўлими бош шифокори Абилай Донбай қўлга олинди ва вақтинчалик сақлаш изоляторига олиб кетилди.

Zakon.kz хабарига кўра, у инсон ички аъзоларини ноқонуний равишда трансплантация қилишда гумонланмоқда.

Абилай Донбай

Донорлар сифатида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Украина фуқаролари жалб қилинган, улар оғир молиявий аҳволи туфайли буйракларини сотишга мажбур бўлишган, олувчилар эса хорижий мамлакатларнинг, асосан Исроилнинг бадавлат фуқаролари экани айтилмоқда.

Хабарда айтилишича, бундан аввал шифокор трансплантологлардан бири, шунингдек, жиноий гуруҳ аъзоси - Қирғизистон фуқароси Б.Тайсалова қўлга олинган ва қамоққа жойлаштирилган.

Ҳозирги вақтда жиноят ишини судга юбориш билан тугатиш чоралари кўрилмоқда.

Мавзуга оид