Жамият | 11:00 / 20.11.2019
16756
4 дақиқада ўқилади
Реклама

OLED телевизорлари – технологиялар мукаммаллиги

OLED идеал қора телевизорлари ҳар лаҳзада кўплаб имкониятларни очиб берувчи  чуқур контрастни таъминлайди.

Яқиндагина LED-телевизион экран бизларга энг юқори мукаммаллик бўлиб туюларди. Биз ҳаттоки яқин-яқингача рангли тасвирлар инсоният учун чинакам ихтиро бўлганини тезда унутган ҳолда ёрқин сурат, тиниқ расмлардан фойдаландик. Бироқ ҳаёт бир жойда турмайди ва LG компаниясининг муҳандислари бизларга мутлақо бошқача сифатдаги маҳсулот – OLED телевизорларини тақдим этишмоқда. Улар экран матрицасига уланган органик ёруғлик мосламалари асосида яратилди. Бундай телевизорларда қўшимча ёритишга ҳожат йўқ, сабаби ёритгичларнинг ўзи рангларни тарқатади ва бу эса ўз навбатида, ингичка дисплей яратишга ва чуқур қора рангни олишга имкон беради.

Агар сиз ҳали ҳам «чуқур қора ранг»ни хусусиятлари нимадан иборат эканлигини тушунмаган бўлсангиз, деворга илинган телевизорда мушакбозлик эфирга узатилаётган қоронғу хонани тасаввур қилинг. Агар сизга тасвир деворнинг ўзида намоён бўлаётгандек туюлса – у ҳолда сизда қандайдир тўқ-кулранг эмас, балки шу ерда худди ҳеч нима йўқдек кўринувчи идеал қора ранг мавжуд. Тасвир шу қадар юқори сифатли бўлиб кўринадики, у худди ҳавода сузаётгандек тасаввур уйғотади. Чегарасиз контраст, ранг узатгичларнинг кенг имкониятлари, кенг томоша бурчаги ва шишанинг нафислиги ўзида жонли, тиниқ ранглар, энг кичик нуқталар аниқлиги ва тасвир чуқурлигига тўйинган кинематографик воқеликни бирлаштиради. Сизга ҳозиргина тозалаб артилган деразадан кўчага қараб турганингиздек ҳисни улашади. 

LG OLED55B8PLA телевизори «ақлли техника»нинг бетакрор оламини очиб беради. Қурилма овозни бемалол аниқлай олади, шу сабабли техникадан фойдаланиш янада қулай. Агар уйингизда LG’нинг бошқа гаджетлари бўлса, улар орқали ҳам телевизорни бошқариш мумкин. Телевизор кенгайтирилган динамик диапазон учун барча мавжуд стандартларни кўтара олади: HDR10, Dolby Vision, Hybrid Log-Gamma (HLG) ва Technicolor’дан Advanced HDR. Телевизор дизайнининг ичида яширинган олд колонкалар жарангдор ва кучли овозни чиқарган ҳолда кинотеатрда фильм томоша қилаётгандек муҳитни яратади, моделнинг ўзи эса ихчам, нафис ва жуда замонавий кўринишда. LG компанияси техникаларнинг дизайнига алоҳида эътибор қаратади. OLED технологияси эса мазкур телевизорни максималь даражада ингичка қилишга имкон берди – телевизорга у ўчирилган вақтда қарасангиз, рамка умуман йўқдек туюлади.

Телевизорнинг ушбу модели қанчалик деталь қисмларгача эътибор бериб яратилганини шунчаки пультни қўлга олгандаёқ сезиш мумкин. Арзимас нарса-ку, деб ўйлашингиз мумкин, бироқ ҳаттоки шу ерда ҳам истеъмолчилар қулайлиги ҳақида қайғурилган. Пульт ичига ўрнатилган гироскоп экрандаги курсор ҳаракатини назорат қилган ҳолда, пульт атрофдаги бошқарувини ўқийди. Пультдаги контентларни тез-тез ўзгартириш учун қулайлик яратиш мақсадида компьютер сичқончасига ўхшаш махсус ғилдирак қўйилган. Телевизорни ёқиш тугмаси бўртиб чиққан бўлиб, уни қоронғуликда ҳис этиш жуда осон.

LG маҳсулотларини харид қилиш бўйича қуйидаги манзиллар бўйича мурожаат қилинг:

  • «Fleshka» технобозори (собиқ «Малика» фабрикаси);
  • MEDIAPARK Bozori тармоқлари (+998 71 203 33 33);
  • «GOODZONE» дўконлари тармоғи (+99871 207 03 07);
  • «Next» СКМдаги LGнинг расмий дўкони (+99895 143 00 03).

Сервис хизматлари масалалари бўйича эса, илтимос, LG харидорларини қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат этинг: 0800 120-22-22. Ўзбекистон аҳолиси учун ушбу рақам бепул. Муҳим: рақамни тўлиқ териш лозим.

LG Uzbekistan расмий саҳифаларини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:

Facebook: fb.com/LGUzbekistan

Instagram: @LGUzbekistan

Telegram: t.me/lguzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид