Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Афғонистонга гуманитар ёрдам етказиб берди
Ўзбекистон «Тинчлик учун» хайрия акцияси доирасида йиғилган гуманитар ёрдамни Афғонистоннинг Мозори-Шариф шаҳрига етказиб берди.
«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти хабарига кўра, мазкур хайрия акцияси Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси томонидан Афғонистон Ислом Республикасида яшовчи ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг 1 сентябридан 1 октябрига қадар бўлган муддатда амалга оширилди.
Ундан келиб тушган барча маблағлар ёшлар учун зарур бўлган китоб (бадиий адабиёт), ўқув-қуроллар, кийим-кечак ва спорт анжомларини харид қилиш учун сарфланади.
Қайд этилишича, буларнинг барчаси Афғонистондаги ота-она қарамоғисиз қолган, оғир шароитларда яшаётган этник ўзбеклар ва афғон ёшларининг муаммоларига кенг жамоатчилик эътиборини қаратиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган бўлиб, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан қўшни давлатга поезд ва юк машиналарида етказиб берилди.
Мавзуга оид
09:03 / 22.05.2025
Ғазо секторига гуманитар ёрдам юкланган ўнлаб юк машиналари етиб келди
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
17:19 / 18.05.2025
Дунёда қарийб 300 млн киши очлик ёқасида экани маълум қилинди
15:06 / 15.05.2025