Жамият | 13:49 / 21.11.2019
21898
2 дақиқада ўқилади

ФВВ Қамчиқ довонидан ҳаракатланувчи ҳайдовчиларга мурожаат билан чиқди

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Гидрометеорология хизмати маълумотларига кўра, 2019 йил 21-25 ноябрь кунлари А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довони қисмида вақти-вақти билан қор ёғиши, туман тушиб, кўринувчанлик 50 м.гача пасайиши, шамол тезлиги секундига 17-22 м.гача кучайиши, йўлда қор уюмлари, яхмалак ҳосил бўлиши кутилмоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, довон ҳудудида ҳаракатланишдан олдин мутахассис тавсиялари билан чиқди.

Улар: 

автомобилларнинг техник ҳолатини тўлиқ кўздан кечириш;

довон орқали етарли даражада ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари билан ҳаракатланиш;

автотехникаларнинг қиш мавсумида ҳаракатланиш учун махсус шиналар билан алмаштириш;

ҳайдовчиларнинг «Қамчиқ» довони орқали ҳаракатланганда ҳушёрликни янада оширишлари ва йўлларда тўхтаб дам олишлари;

вилоятлараро юк ташиш билан шуғулланувчи ташкилотлар, фирмалар, хусусий тадбиркорлар томонидан ҳайдовчилар билан профилактик тадбирлар ўтказилиши.

«Қамчиқ» довони бўйича қўшимча маълумотларни қуйидаги телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин:

«Қамчиқ» Махсус қидирув-қутқарув бошқармаси навбатчилик қисми - (95) 146-87-08, (70) 662-72-49, (71) 212-70-07, (99) 837-29-38, 10-50.

Ўзингиз ҳамда йўловчилар ҳаётини хавф остига қўйманг!» - дейилади ФВВ маълумотида.

Мавзуга оид