Ўзбекистон | 21:55 / 21.11.2019
23460
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ҳудудида тунда ҳаракатланиш вақти бўйича чегара қўйилмаган – ИИВ расмийси

Саъдулла Сафоев / Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқароларнинг тунда ҳаракатланиши бўйича чегара қўйилмаган, деб таъкидлади ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бош инспектори Саъдулла Сафоев.

Унинг айтишича, патруль-пост хизматлари саф бўлинмалари нарядлари аҳоли хавфсизлигини кун-у тун таъминлай олишга тўла имконияти бор.

«Тошкент шаҳрида синов тариқасида 3 босқичда патруль-пост хизмати фаолияти белгиланган. Биринчи босқич 8:00дан 14:00гача, иккинчи босқич 14:00дан 24:00гача, учинчи босқич эса 24:00дан 8:00гача. Бу тартиб бизга узлуксиз равишда хавфсизликни таъминлашга ёрдам беради», – деди Сафоев 21 ноябрь куни матбуот анжуманида.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, анжуманда жамоатчилик хавфсизлигини таъминлаш юзасидан тунгача фаолият юритувчи савдо дўконларининг ёпиб қўйилиши ҳолатларига ҳам изоҳ берилган.

Расмийларга кўра, ички ишлар органлари ходимлари тунгача ишловчи савдо дўконларини фуқаролар осойишталиги юзасидан ёпиб қўйишга ҳақли эмас. Фуқаролар томонидан маълум савдо шаҳобчаси фаолияти юзасидан келиб тушган ариза бундан мустасно.

Мавзуга оид