Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда уч даражали пенсия таъминоти тизимига ўтилади
Президент Шавкат Мирзиёев 21 ноябрь куни ўтказган йиғилишда уч даражали пенсия таъминоти тизимига ўтиш орқали пенсия бадалини тўлашдан манфаатдорликни ошириш зарурлиги таъкидланди.
«Бунда, биринчи даражада давлат минимал пенсия миқдорини белгилайди. Иккинчи даражада ходимнинг иш ҳақидан муайян сумма ушланиб, унинг шахсий ҳисоб-варағида тўпланади ва Марказий банк қайта молиялаштириш ставкасидан кам бўлмаган фоиз ҳисоблаб борилади. Учинчи даражада ходим пенсия жамғармасига ажратиладиган маблағ миқдорини ўзи белгилайди.

Бу тизим қўлланилса, фуқаро кафолатли давлат пенсиясини олиш билан бирга ўз хоҳишига қараб, пенсия ёшида қанча пенсия олишини ўзи белгилаш имконига эга бўлади.
Шу боис Молия вазирлигига Жаҳон банки ва нуфузли молия ташкилотлари экспертлари билан ҳамкорликда пенсия тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш, шунингдек, ижтимоий суғурта турларини қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқлар берилди», – дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
- Ўзбекистонда хусусий пенсия жамғармалари ташкил этилади
- Чет элда ишловчиларга пенсия бериладими?
- Пенсия тайинлаш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар соддалаштирилди
Мавзуга оид
16:39 / 15.05.2025
Пенсия тизими хусусий секторга берилиши рад этилди
16:03 / 12.07.2024
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ярмини туман бюджетида қолдириш масаласи кўриб чиқилади
14:15 / 12.07.2024
Қувасойдаги 12 минг гектар ери бўлган 616 та фермернинг ер солиғи ярмига камайтирилади
14:08 / 12.07.2024