Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга Малининг янги элчиси келди
20 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Мали Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган (қароргоҳи Москва шаҳрида) Тиэфинг Конатени қабул қилди.
Вазир элчининг ишонч ёрлиқларини қабул қилиб, уни юқори ва масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклаган ва унга фаолиятида муваффақият тилаб қолган.
Суҳбат давомида ҳамкорликни турли шаклларда, хусусан, БМТ ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти доирасида ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган, икки томонлама муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини яратиш бўйича биргаликда ишлашдан манфаатдорлик изҳор этилган.
Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилган.
Мавзуга оид
15:19 / 16.02.2025
Малида ноқонуний олтин шахтаси қулаши туфайли 48 киши ҳалок бўлди
17:22 / 25.11.2024
Малида «Вагнер»нинг бир неча жангчиси ўлдирилди
15:35 / 25.11.2024
Малида «Вагнер» ХҲКнинг бир неча ёлланма аскарлари ўлдирилди
13:20 / 15.10.2024