Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тоҳиржон Жалилов Россияда банкрот деб топилди
Россия Федерациясининг Воронеж области Арбитраж суди GM Uzbekistan Ўзбекистон-Америка автомобиль концерни собиқ бош директори, Uz-Daewoo автомобилларининг Воронеждаги дилери собиқ раҳбари ва «Км/ч» автосалонлар тармоғи собиқ эгаси Тоҳиржон Жалиловни банкрот деб топди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» Арбитраж суди маълумотига асосланиб ёзмоқда.
Суд Жалиловга нисбатан қарзни қайта тузиш тартибини жорий қилди. Унинг молиявий бошқарувчиси этиб «Развитие» СРОдан бўлган Кристина Тутова тасдиқланди. Суд 2020 йил 18 майда бўлиб ўтадиган йиғилишда тадбиркорнинг банкротлиги натижаларини кўриб чиқади.
Тоҳиржон Жалиловни банкрот деб топишни 502,99 млн рубль қарздорлиги сабабли «Возрождение» банки талаб қилди. Банкротлик тўғрисидаги даъво 2019 йил март ойида берилган.

«Км/ч» автосалонларининг молиявий муаммолари ҳақида 2016 йилда маълум бўлди, ўшанда уларнинг юридик шахслари Инвестторгбанк ва «Возрождение» банкидан банкротлик тўғрисида даъво аризаларини қабул қила бошлади. Салонлар Uz-Daewoo, Ravon, Iveco, ZAZ, Skoda ҳамда Volkswagen’ни сотган. Барча салонлар 2014 йилда олинган кредитлар бўйича ўзаро кафолатчи бўлган, Россияда тармоқнинг асосий юридик шахслари қарзи 20 миллиард рублдан ошиши мумкин экани айтилган.
Жалиловнинг ўзи бундан аввал банкротлик тўғрисида даъволар қабул қилиб олмаган, аммо коррупцияда гумонланиб ҳибсда бўлган. Бироқ, 2017 йилда у барча айбловлар олиб ташланган ҳолда озодликка чиқарилди.
Тоҳиржон Жалилов «Ўзавтосаноат» давлат холдинги бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимига қайтди, кейинчалик «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси бошқаруви раисига айланди.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025