Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жасур Жалолиддинов Италия клубига ўтади
Ўзбекистонлик ёш футболчи Жасур Жалолиддинов легионерга айланиши кутилмоқда.
«Бунёдкор» клуби матбуот хизмати хабар беришича, 17 ёшли Жасур Жалолиддинов Италия «B» Cерияси иштирокчиси «Беневенто» сафига ўтади.
«Ёш футболчимизнинг ҳаракатлари клуб устози, италиялик машҳур собиқ футболчи Филиппо Индзагига маъқул келган», дейилади хабарда.
«Бунёдкор» клуби тез орада ушбу яримҳимоячисининг келажаги бўйича батафсил маълумот берилишини маълум қилган.
Жалолиддинов жорий мавсумда «қалдирғочлар» клубининг асосий таркибидан ўрин олган ва Ўзбекистон чемпионатида 20та ўйинда иштирок этиб, 2та гол уришга эришган.
У Суперлиганинг 24-тури доирасида «Навбаҳор»га қарши кечган ўйинда (2:1) захирадан майдонга тушди ва ўйин якунида яна алмаштирилди.
Маълумот учун, Жасур Жалолиддинов октябрь ойида The Guardian нашри томонидан 2002 йилда туғилган энг яхши футболчилар рўйхатига (60 кишилик рўйхатдан «Барселона» яримҳимоячиси Анссумане Фати ҳам ўрин олган) киритилганди.
Мавзуга оид
08:16 / 24.03.2025
Бунёдкор шоҳкўчасида Tracker-2 ва Damas тўқнашди
08:00 / 09.09.2024
Бунёдкор шоҳкўчасида 27 ёшли ҳайдовчи уриб юборган пиёда вафот этди
13:11 / 02.04.2024
«Бунёдкор» Ривалдо ва Денилсон ишида бир неча йиллик келишувга эришилганини эълон қилди
21:00 / 02.03.2024