Спорт | 12:04 / 24.11.2019
13678
1 дақиқада ўқилади

Умар Нурмагомедов UFC’га ўтишни режалаштирмоқда 

Фото: Нина Зотина/РИА Новости

Тошкентда 23 ноябрда ўтган Gorilla Fighting Championship мусобақасининг бош жангида ғалаба қозонган Умар Нурмагомедов 2020 йилда UFC билан шартнома имзоламоқчилигини маълум қилди. 

Россиялик машҳур яккакураш жангчиси Хабиб Нурмагомедовнинг амакиваччаси бўлган Умар Тошкентдаги мусобақада аргентиналик Брайан Гонсалесни 1-раунддаёқ бўғиш усули билан таслим бўлишга мажбур қилди. Бу доғистонлик спортчининг фаолиятидаги 12 жангдан 12-ғалабаси бўлди.

Жангдан олдин Хабиб Нурмагомедов амакиваччаси ғалаба қозонса, UFC билан шартнома имзолашини маълум қилганди. 

Жангдан кейин 23 ёшли Умар келаси йили UFC билан шартнома имзолашини тасдиқлаган. “Ҳа, мен 2020 йилда UFC’га ўтмоқчиман”, деб айтган спортчи.

Мавзуга оид