«Бадавлат бўлишни умуман тавсия қилмайман». Россиялик миллиардер бахт ва бойлик ҳақида

Фото: Игорь Рибаков / Vk.com
«Технониколь» компанияси асосчиси Игорь Рибаков – нафақат миллиардер (у 1,3 млрд доллар бойлиги билан Россия Forbes`ида 78-ўринда туради), балки фаол блогер ҳамдир. Ўзининг YouTube`даги каналида бизнес янгиликларини ёритади ва тадбиркорлар муваффақиятининг сирларини очиб беради.
Яқинда Рибаков «Миллиардернинг ўйлари» номли янги рукн очиб, ундаги илк чиқишида бойлик катта масъулият ва одатда бахтсизлик экани ҳақида сўзлаб берди.
«Секрет фирмы» портали бизнесмендан иқтибосларни келтириб ўтди.
Нима учун одамлар бадавлат ва қашшоққа бўлинган?
«Айримлар ўзига ўзгача бўлишга рухсат беради. Бошқалар эса аввалги ҳолича қолаверади, натижада ўзига тўқ шароитда яшамайди».
Бадавлат бўлиш нега ёмон?
«Аслида бадавлат бўлиш сизга нима учун керак? Бадавлат кишилар кўпинча бахтсиз бўлишади. Мен бадавлат бўлишни умуман тавсия қилмайман. Маблағ жиҳатидан бой бўлиш – бир ёқлама сафсата. Пул томондан бадавлат бўлган кишилар кўпинча қопқонга тушиб қолишади, шунинг учун улар ўсишдан тўхтайдилар».
«Молиявий жиҳатдан камбағал инсонларнинг жуда кўпчилиги қалбан бадавлат одамлардир. Улар ўзига тўқ кишиларга қараганда ўзларини анча яхши ҳис этишади. Бахт нотенг тақсимланган, у кўпроқ бой бўлмаган кишиларга берилади. Жуда бой одамлар орасида бахтли оилалалар жуда кам ва бадавлат бўлмаганлар орасида бахтлилар жуда кўп».
Муваффақиятга қандай эришиш мумкин?
«Молиявий жиҳатдан бадавлат кишилар бойликни атрибут, артефактларда деб билишади: яхталар, ороллар, маишатлар. Мен бундай қилмайман. Ҳаёт эканман, у қадар бой бўлмаган кишидек яшашда давом этаман. Умуман олганда, мен ўзимни бадавлат деб ҳис қилмайман».
«Қўшнинг бу яхши йигит деб айтган одамдан эмас, ўзинг билган, кўрган, кузатган шахсиятлардан сабоқ олиш ҳар доим яхши. Ўз-ўзини айблаш, ички шубҳалар, ўкинч, алам, хавотир, ғазаб, келишмовчилик даражасини ҳисобга олиш зарур. Ўзингни қанча кўп еб битирсанг, муваффақиятли бўлиш имкониятини ҳам шунча пасайтирасан».
Маълумот учун, Рибаковнинг «Технониколь» компанияси том ёпиш учун ишлатиладиган гидро ва иссиқлик изоляцияси материалларини ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Нафақат Россия, балки Белоруссия, Чехия, Литва, Польша, Буюк Британия ва Италияда ҳам заводлари бор.
2015 йилда Рибаков «Технониколь» компаниясининг оператив бошқарувидан четлашиб, рафиқаси билан Рибаков фондига асос солди ва унга 1 млрд рубль маблағ киритди. Фонд бизнесни ривожлантириш ва иқтисодиёт ҳамда инновациялар соҳасида ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш дастурларини ишлаб чиқиб, ҳаётга татбиқ этади.
Ноябрь ойининг бошида Рибаков ғаройиб акция ўтказди. Бизнесменнинг Санкт-Петербургда ўтган Синергия глобал форумидаги чиқиши вақтида томошабинлар устидан 20 минг доллар сочилди. Муайян фурсатда шифтдан залдаги одамлар устига купюралар туша бошлади. Рибаковнинг сўзларига кўра, бу чиқиши учун у 200 минг доллар ишлаб олган.
Тавсия этамиз
Хитойлик тадқиқотчилар Осиёда янги зилзилалар кузатилишидан огоҳлантирди
Жаҳон | 21:46 / 06.04.2025
Кам таъминланган оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
Ўзбекистон | 14:32 / 06.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти
Жамият | 17:21 / 05.04.2025
Марказий банк картадан пул ўтказмаларига қўйилган янги талабга изоҳ берди
Иқтисодиёт | 17:09 / 05.04.2025
Мавзуга оид

22:15 / 18.05.2022
Сохта муваффақиятшунослик бизнеси ёхуд тренинг ортидан миллион

20:01 / 20.12.2020
«Ривожланиш учун энг муҳим омил – оиладаги гармония». Ҳикмат Абдураҳмонов билан суҳбат

22:16 / 06.10.2019
Россиялик миллиардер одамлар устидан 20 минг доллар сочиб юборди (видео)

09:17 / 15.07.2019