Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шаҳзода Эндрю можаро сабабли юзлаб хайрия ташкилотлари билан алоқасини узди
Британия шаҳзодаси Эндрю 230дан ортиқ хайрия ташкилотларига васийлик қилишдан воз кечади. Бу ҳақда Букингҳем саройи баёнотига асосланиб The Independent газетаси хабар берди.
Шаҳзода "барча ташкилотларга васийлигидан воз кечади", дейилади унда.
Аввалроқ шаҳзода Эндрю барча қироллик ваколатларидан ва оммавий тадбирларда қироллик оиласи номидан чиқиш мажбуриятидан воз кечганди. Унинг онаси, қиролича Елизавета II бунга рухсат берганди.
Шаҳзода Эндрю 2019 йил августда Манҳэттендаги қамоқхонада ўз жонига қасд қилган америкалик молиячи Жеффри Эпштейн билан боғлиқ дўстлиги борасидаги шов-шувли хабарлардан сўнг шу қарорга келганди. Эппштейн вояга етмаганларга нисбатан жинсий тусдаги жиноятларни содир этишда айбланиб суд ҳукмини кутаётганди.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
09:04 / 21.05.2025