Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ирландия ҳукумати битта принтер учун бир миллион евродан ортиқ пул сарфлади
Ирландия қонун чиқарувчилари принтер сотиб олиш ва уни ўрнатиш учун бир миллион евродан ортиқ пул сарфлашди, деб хабар берди RTE телеканали.
Япониянинг Komori компанияси ишлаб чиқарган замонавий принтер 800 минг еврога сотиб олинди. Принтер ўтган йилнинг декабрида парламент биносига олиб келинганида унинг баландлиги 2,1 ва эни 1,9 метрлиги ҳамда эшикдан сиғмаслиги маълум бўлди. Эшик ва деворни принтер сиғадиган қилиб катталаштириш учун бузиш-қуриш ишларига яна 236 минг евро кетди.
Принтер сентябрда парламент биносига олиб кириб ўрнатилди, бунгача у қарийб ўн ой омборхонада ётди.
Парламент қуйи палатаси аъзоси Петер Финниган ушбу ҳолат бўйича суриштирув бошлади ва принтерни сотиб олиш ҳамда уни ўрнатиш билан боғлиқ барча харажатлар бўйича жорий ҳафтада ҳисобот берилишини талаб қилди.
Мавзуга оид
08:07 / 22.03.2025
Конор Макгрегор Ирландия президенти бўлиш истагини билдирди
11:08 / 06.03.2025
Ирландия Киевга махсус топшириқли кучларни юбориши мумкин
19:19 / 24.02.2025
Британлар Ирландия фуқаролигини олиш учун рекорд даражада ариза берди
19:00 / 25.01.2025