Самарқандда бир ўқитувчи уриб ўлдирилди. Бош прокуратура ушбу иш юзасидан баёнот берди
Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов Самарқандда ўқитувчи калтакланиши оқибатида вафот этгани ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан баёнот берди.
2019 йил 20 ноябрь куни соат тахминан 03.40ларда Самарқанд шаҳар, Беруний кўчасида фуқаро Д.М. (1990 й.т. ишчи) шериклари Д.С. (1994 й.т. судланган, ҳайдовчи) ва М.К. (1997 й.т. судланган, ишчи) билан олдиндан жиноий тил бириктириб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан, шаҳардаги 42-сонли умумтаълим мактаб ўқитувчиси И.М. билан ҳеч бир сабабсиз жанжаллашиб, жанжал вақтида қўл ва оёқлари билан уни бош қисми ва танасининг турли соҳаларига бир неча маротаба қасддан уриб, ҳаёти учун хавфли бўлган тан жароҳати етказишган.
Натижада И.М. шифохонага ётқизилган. Шифокорларнинг маълумотига кўра, И.М.га “оғир ёпиқ КЦТ, бош миянинг оғир даражали лат ейиши” ташхиси қўйилган.
Мазкур ҳолат юзасидан шу куни Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилган.
Шифокорлар томонидан кўрсатилган муолажаларга қарамасдан 2019 йил 23 ноябрь куни И.М. жонлантириш бўлимида вафот этган.
2019 йил 23 ноябрь куни Д.М., Д.С. ва М.К. ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.
Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Натижалари бўйича қўшимча равишда хабар қилинади, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
08:10 / 21.11.2024
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятини ривожлантириш юзасидан йиғилиш ўтказди
08:51 / 20.11.2024
Тўрт туманда 614 млн сўмлик электр ва газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024