Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича Speedtest Global Index рейтингида 7 ўрин пастлади
Ирландиянинг Ookla компаниясига тегишли Speedtest.net интернет-сервис 2019 йилнинг октябрь ойи якунларига тааллуқли маълумотларни эълон қилди. Унда жаҳондаги давлатларда мобил ва симли интернет тезлиги таққослаб чиқилган.
Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича 141 давлат ичида 136-ўринда қайд этилган — Интернетдан ўртача юклаб олиш тезлиги 9,48 Мб/сония, юклаш тезлиги эса 5,73 Мб/сония. Бу борада кўрсаткич сентябрь ойига нисбатан 7 ўринга пастлаган.
Симли интернет борасида Ўзбекистон 176 давлат орасида 119-ўринга жойлаштирилган — Интернетдан ўртача юклаб олиш тезлиги 18,90 Мб/сония, юклаш тезлиги эса 19,27 Мб/сония.
МДҲ ва Болтиқбўйи давлатлари ичида мобил интернет тезлиги бўйича Литва — 19, Эстония — 26, Молдова — 41, Латвия — 56, Арманистон — 57, Озарбойжон — 60, Гуржистон — 66, Украина — 88, Россия — 91, Қозоғистон — 99, Қирғизистон — 106, Беларусь — 118, Тожикистон — 132-ўринда жойлаштирилган.

Ҳозирча интернетнинг ўртача баҳосини билдирувчи Worldwide mobile data pricing рейтинги ўтган йилдан буён янгиланмасдан турибди. 2018 йил ноябрь ойига асосланган маълумотларга кўра, тадқиқотчилар Ўзбекистонни 230 давлат ичида 69-ўринга жойлаштиришган.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
22:24 / 12.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
17:57 / 29.04.2025