Ўзбекистон | 14:52 / 29.11.2019
39061
2 дақиқада ўқилади

2019 йилда қанча ўзбекистонлик Россияга ишлашга кетди?

Фото: Иван Секретарев / AP

Россия мигрантлар сони бўйича Германиядан кейин Европада иккинчи ўринда - 11 миллиондан ортиқ киши. Энг катта гуруҳ (3 миллиондан ортиқ киши) Украинадан келган муҳожирлардир, дейилади Халқаро миграция ташкилотининг Женевада чоршанба куни эълон қилинган ҳисоботида.

«Россия Федерацияси субминтақанинг мигрантлар йўл олаётган муҳим мамлакати бўлиб қолмоқда. 2019 йилда у 11,6 миллион чет эллик муҳожирни қабул қилди. Уларнинг аксарияти қўшни давлатлардан, хусусан, МДҲдан келган», - дейилади ХМТ маълумотида.

Шу билан бирга, «Украинадан келган муҳожирлар чет элда туғилган хорижликлар гуруҳи сони бўйича етакчидир - 3 миллиондан кўпроқ». Ундан кейинги поғоналарни Қозоғистон (2,5 миллионга яқин) ва Ўзбекистондан (1,1 миллион) келган муҳожирлар эгаллади.

Ҳисобот муаллифларининг қайд этишича, Россияга келган кўплаб чет элликлар меҳнат муҳожирлари бўлиб, Россия Федерацияси муҳожирлар учун «дунёдаги энг катта пул ўтказмалари манбаларидан бири» ҳисобланади. 

«2018 йилда Россиядан пул ўтказмаларининг ҳажми 21 миллиард долларни ташкил этди, бу мамлакатда иқтисодий барқарорликнинг секин, аммо барқарор тикланиши билан боғлиқ ҳамда айнан шу меҳнат муҳожирларини жалб қилишда давом этмоқда», - дейилади ХМТ ҳисоботида.

Мавзуга оид