Жаҳон | 20:10 / 29.11.2019
14419
2 дақиқада ўқилади

Лондон марказида қуролли шахс йўловчиларга ҳужум қилди. У полициячилар томонидан қўлга олинди

Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳри марказидаги London Bridge кўпригида номаълум шахс ўткинчиларга пичоқ билан ҳужум қилди.

Sky News нашри маълумотига кўра, у йўловчилар томонидан қуролсизлантирилган. Кўп ўтмай воқеа жойига полиция бўлинмаси етиб келган, полициячилар ҳужум қилган шахсга қарата ўт очиб уни жароҳатлашган ва қўлга олишган.

Ижтимоий тармоқда унинг қўлга олиш жараёни видеоси тарқалди.

Айни вақтда кўприк икки томондан тўсиб қўйилган. 

Ҳужум қилган шахсни жиноятга ундаган сабаблар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Лондон полицияси ҳодиса оқибатида бир неча киши жароҳатлангани тахмин қилинаётгани ҳақида ёзган.

Ҳукумат ушбу ҳодисани террорчилик акти деб атади. Полиция қўлга олинган шахснинг белида порловчи қурилма ўрнатиладиган жилет муляжи бўлганини тасдиқлади. Ишни аксилтеррор бўлинма тергов қилмоқда. 

Мавзуга оид