Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Туркманистондан электр энергиясини импорт қилишга қарор қилди
Ўзбекистон “Туркманэнерго” билан келишувга эришди, 1 декабрдан электр энергияси таъминотида ижобий ўзгаришлар бўлади. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси электр энергия тизимидаги танқисликни бартараф этиш, мамлакат аҳолисини куз-қиш мавсумида узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Туркманистон Республикасининг “Туркманэнерго” давлат электр энергетика корпорацияси билан 2019-2020 йилларда электр энергиясини импорт қилиш юзасидан маълум келишувга эришди.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ 2019 йил 1 декабрь санасидан республика электр энергияси таъминотида ижобий ўзгаришлар рўй бериб, тармоқдаги чекловлар кескин камайишини маълум қилди, дейилади хабарда.
Энергетика вазирлиги электр энергияси тизимидаги узилишлар ва носозликлар бўйича изоҳ берди
Мавзуга оид
18:43 / 24.05.2025
Францияда йирик блэкаут юз берди
14:25 / 08.05.2025
Ўзбекистон ва Туркманистон товар айирбошлаш ҳажмини 2 млрд долларга етказишга келишиб олди
17:26 / 29.04.2025
Туркманистон президенти Очилбой Раматов билан учрашди
18:14 / 24.04.2025