Спорт | 17:12 / 30.11.2019
7907
1 дақиқада ўқилади

Суперлига. «Бунёдкор» бронза медаллари ва Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритди

Фото: Tribuna.uz

Суперлигада мавсум якунланди.

Сўнгги турда «Бунёдкор» ўз майдонида «Сўғдиёна» билан ўйнади. Бу баҳс ғолиби бронза медаллари ва Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритар эди.

41-дақиқада Ислом Қобилов боши билан гол уриб, мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 60-дақиқада Нурилло Тўхтасинов чиройли зарба билан ҳисобдаги фарқни оширди. 

«Сўғдиёна» ирода намойиш қилиб, ҳисобни тенглаштиришга эришди. Бироқ, «Бунёдкор» ўйин охирига қадар керакли ҳисобни ушлаб қолди. Натижада, бронза медаллари ва Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритди. «Сўғдиёна» 4-ўринда қолди.

Суперлига, 26-тур
30 ноябрь, Тошкент
«Бунёдкор» - «Сўғдиёна» 2:2 (1:0, 1:2)
Голлар
: Ислом Қобилов (41), Нурилло Тўхтасинов (60) - Ислом Қобилов (61 автогол), Кахи Махарадзе (75)

Мавзуга оид