Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШдаги авиаҳалокат 9 кишининг умрига зомин бўлди
30 ноябрда АҚШнинг Жанубий Дакота штатида енгил моторли самолёт Pilatus PC-12 билан юз берган авиаҳалокатда 9 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда KSFY телеканали хабар берди.
Авиаҳалокат маҳаллий вақт билан соат 12:30да, самолёт Чемберлен шаҳридаги аэропортдан ҳавога кўтарилгач юз берган.
Айдахо-Фолсга йўналаётган самолётда ҳаммаси бўлиб 12 киши бўлган. Қурбонлар орасида учувчи ва икки бола бор, яна 3 киши жароҳатланган.
Ҳалокат сабаблари маълум қилинмаган, бироқ маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, ҳалокат вақтида ҳудудда қор бўрони ҳақида огоҳлантириш амал қилган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025