Ўзбекистон | 19:30 / 03.12.2019
10727
2 дақиқада ўқилади

Пишган ғишт цехлари, иссиқхоналар ва бошқа корхоналарда газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Ўзбекистонда қиш кириб келиши билан ҳарорат пастлаши натижасида табиий газга бўлган талаб ортиб келмоқда, ижтимоий тармоқларда табиий газ етишмаслиги бўйича бир қанча шикоят ва норозичилик маъносидаги постлар кўпаймоқда. Бу вазиятдан айрим «мансаабдор шахс»лар фойдаланиб қолишга ҳаракат қилишмоқда.

«Ўзнефтгазинспекция», Мажбурий ижро бюроси ҳамда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ходимлари ва «Ўзстандарт» агентлиги мутахассислари билан биргаликда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш бўйича навбатдаги тадбир ўтказилди.

Тадбир натижасига кўра, 773та ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Ушбу натижага кўра 8 млн 334 минг метр куб миқдоридаги ноқонуний табий газдан фойдаланилгани, яъни жами 6 млрд 337 млн сўм миқдорида газ таъминоти корхонасига зарар етказилгани аниқланди.

Ушбу ноқонуний фойдаланиш ҳолатларидан бири Тошкент вилоятидаги 3та пишган ғишт ишлаб чиқариш цехларида кузатилди. Газ ҳисоблаш ускунасига ташқи таъсир кўрсатилгани натижасида газ таъминоти корхонасига жами 2 млрд 210 млн сўм зарар келтирилгани аниқланди. Улар орасида «Бинокор» МЧЖ раҳбарияти бир неча бор табиий газдан ноқонуний равишда фойдалангани учун жавобгарликка тортилган. Ушбу цех газ таъминоти корхонасига бир неча марта зарар етказган. Сўнгги аниқлаш натижасига кўра, 1 млрд 790 млн сўм зарар етказилган.

Шунингдек, «Ўзнефтегазинспекция» томонидан ўтказилган навбатдаги тадбир натижаларига кўра, иссиқхоналарда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш бўйича 84та ҳолат аниқланди. Ўғирланган ёқилғи ҳажми 2 млн 173 минг метр куб (2 млрд 186 млн сўм)ни ташкил этди.

Табиий газдан ноқонуний фойдаланиш бўйича 16та (пишган ғишт, оҳак, кулолчилик) цехлар ҳамда 673та бошқа фаолият билан шуғулланувчи корхоналар аниқланган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, табиий газнинг ноқонуний истеъмоли ҳажми 6 млн 148 минг метр куб (4 млрд 204 млн сўм)ни ташкил этди.

«Юқорида кўрсатилган аниқланган ҳолатлар юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилди», дейилади «Ўзнефтгазинспекция» ахборот хизмати хабарида.

Мавзуга оид