Фото: Сурхондарёда «Қизил китоб»га киритилган Бухоро буғуси маҳаллий аҳоли хонадонига кириб қолди
29 ноябрь куни Ўзбекистон ва Афғонистон чегараси ҳудудидан Ўзбекистон «Қизил китоби»га киритилган бир бош Бухоро буғуси (хонгул) Сурхондарё вилояти Термиз тумани «Айритом» маҳалласи ҳудудига ўтиб, маҳаллий аҳоли хонадонига кириб қолди.
Давлат экология қўмитаси ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳодисанинг гувоҳи бўлган маҳаллий фуқаролар Сардор Бозоров, Ботир Худойбердиев ва Беҳруз Раҳмонов вилоят ИИБ ЙХХБга хабар беришган.
Ўз навбатида, ИИБ ходими Сурхондарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси билан боғланиб, ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилган.
Қонуний тўхтамга келгунга қадар бир бош Бухоро буғуси Термиз ҳайвонот боғига вақтинчалик сақлаш учун топширилиб, ҳайвонот боғининг махсус ҳайвонларни сақлаш жойига жойлаштирилди ва ветеринарлар томонидан назоратга олинди.
Мавзуга оид
21:33 / 22.11.2024
Хитой Сурхондарёдаги мис ва кумуш конларига 2,7 миллиард доллар инвестиция таклиф қилмоқда
14:50 / 21.11.2024
Кувайт Ўзбекистонда Она ва бола кластерини ташкил этади
11:53 / 13.11.2024
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди
08:15 / 13.11.2024