Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Туркия томонидан С-400 мажмуасининг сотиб олинишида Обамани айблади
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзидан аввалги президент Барак Обамани Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанни Москва билан яқинлашишга мажбур қилгани ва бунинг натижасида Анқара Россиядан С-400 зенит-ракета мажмуаларини сотиб олганлигида айблади. Бу ҳақда Washington Examiner нашри хабар берди.
“Обама маъмурияти “Сиз Patriot мажмуаларини олмайсиз, биз уни сизга сотмаймиз”, деб айтган”, деб таъкидлаб ўтган Трамп. Унинг айтишича, Туркия бир неча марта шундай жавоб олгач, “Россия ракеталарини сотиб олган”.
Шу билан бирга, Трамп Туркия АҚШнинг муҳим иттифоқдоши ва ўзаро яхши муносабатда бўлган давлат ҳисобланишини қўшимча қилиб ўтган.
Аввалроқ Трамп Туркияни С-400’ларни сотиб олишда айблай олмаслигини, чунки “бу борадаги кўплаб муаммолар Обама маъмурияти томонидан юзага келтирилганини” айтган.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025