Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шомуродов Россияда «2019 йилнинг энг яхши футболчиси» сўровномасида етакчилик қилмоқда
Россиянинг «Спорт-Экспресс» нашри 2019 йилнинг яхши футболчисини аниқлаш учун анъанавий сўровнома бошлади.
«СЭ» томонидан ўтказилаётган сўровномада 25 номзод ўрин олган. Улар орасида Россия Премьер-лигасида тўп сураётган маҳаллий футболчилар ҳамда легионерлар билан бирга Россиядан ташқарида тўп сураётган россиялик легионерлар ҳам жой олган.
Ғолибни аниқлашда 2019 йилги тақвим ҳисобга олинади. Овоз бериш мавсумнинг ҳозирги қисмининг сўнгига қадар давом этади ва номинация ғолиби 2020 йил бошида тақдирланади.
Йилнинг энг яхши футболчисини аниқлашда қуйидаги 4 тоифадаги иштирокчилар қатнашади:
- 16та нуфузли мураббий
- Россия футболининг 16 нафар топ-мураббийлари
- 16 нафар «СЭ» журналистлари
- «СЭ» сайтидаги мухлислар овози.
Биз учун қувонарлиси, нашр сайтида ўтказилаётган сўровноманинг 4 декабрь ҳолатига кўра, 25 номзод орасида «Ростов» тўпурари Элдор Шомуродов катта устунлик билан пешқадамлик қилмоқда. Ҳамюртимиз учун умумий иштирокчиларнинг 35.7 % овоз берган.
Иккинчи ўринда 18.4% овоз билан «Зенит» ва Россия миллий жамоаси форварди Артём Дзюба бормоқда. Шунингдек, Александр Головин (Монако) 9.1%, Георгий Жикия (Спартак) 9.0%, Гжегож Криховяк (Локомотив) 5.5% сингари футболчилар сўровномада дастлабки бешликдан ўрин олган.
Маълумот учун, олдинги мавсумларда бу совринни Фёдор Смолов (2016), Квинси Промес (2017) ва Артём Дзюба (2018) қўлга киритган эди.
Сўровномада Элдор Шомуродовга овоз бериш учун қуйидаги манзилга киринг.
Мавзуга оид
11:38 / 05.05.2025
«Реал» пойгада қолмоқда, Шомуродовда муваффақиятли серия. Кун ўйинлари
16:41 / 02.05.2025
Элдор Шомуродов – яна бир бор «Рома»да ойнинг энг яхши футболчисига айланди
11:37 / 28.04.2025
«Сити» финалга чиқди, «Рома» ва Шомуродов «Интер»ни тўхтатди. Кун ўйинлари
09:50 / 20.04.2025