Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Токио Олимпиадасидаги марафон мусобақалари ўтказилиш жойи минг километр узоққа кўчирилди
Халқаро Олимпия қўмитаси ва 2020 йилги Токио Олимпиадаси ташкилий қўмитаси Олимпиададаги енгил атлетика бўйича мусобақаларнинг ўтказилиш жойининг Ўйинлар пойтахти Токиодан Саппорога кўчирилишини тасдиқлашди. Бу икки шаҳар бир-биридан минг километр узоқликда жойлашган. Ўтказилиш жойи кўчирилган мусобақаларга марафон ва спортча юриш бўйича мусобақалар кирган.
Мусобақалар ўтказилиш жойининг кўчирилишини ХОҚ талаб қилган, чунки Токиода Ўйинлар ўтказиладиган вақтда ҳаво иссиқ бўлиши ва бу спортчилар ҳамда томошабинлар саломатлиги учун хавфли бўлиши мумкинлигидан хавотирланилган. Токио раҳбарияти дастлаб бунга қарши чиққан, аммо ХОҚнинг мувофиқлаштириш комиссияси раҳбари Жон Коутс шаҳар раҳбариятини кўндиришга муваффақ бўлган.
Жорий йилда аввалроқ Қатар пойтахти Доҳада енгил атлетика бўйича ўтган жаҳон чемпионатида ҳаво иссиқлиги сабабли кўпчилик спортчилар ҳолсизланиб, ҳаттоки ҳушларини йўқотишганди.
Токио Олимпиадаси 2020 йилнинг 24 июлидан 9 августига қадар давом этади.
Мавзуга оид
21:24 / 27.05.2025
ХОҚ россиялик спортчиларни 2026 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига киритмади
23:21 / 08.05.2025
Тошкентнинг айрим кўчаларида 9 май куни транспорт воситалари ҳаракати чекланади
16:17 / 01.05.2025
Тошкентда Хотира кунига бағишлаб 2000 киши иштирокида марафон ўтказилади
19:06 / 20.04.2025