Спорт | 12:49 / 08.12.2019
15828
1 дақиқада ўқилади

Ольга Забелинская ўзбек спортидаги тарихий натижага эришди

Фото: МОҚ

Янги Зеландиянинг Кембриж шаҳрида велоспорт бўйича ўтаётган Жаҳон кубогида ўзбекистонлик Ольга Забелинская ўзбек спортида тарихий натижага эришди. Спортчи скрэтч йўналиши бўйича кумуш медални қўлга киритди ва ўз ҳисобига Токио Олимпиадаси учун 450 рейтинг очкони ёздириб қўйди. 

Қайд этиш жоиз, Забелинская аввалроқ 2020 йилги Олимпиадага йўлланмани қўлга киритганди. Бундан ташқари, у ўзбек спорти тарихида велоспорт бўйича Жаҳон кубогида иштирок этган илк аёл бўлди.  

Велоспортнинг ушбу йўналишидаги ғалабага Янги Зеландия вакиласи Холли Эдмонстонд эришди. 3-ўринни ирландиялик Лидиа Гурлей эгаллади.

 

Мавзуга оид