Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
150 минг дона пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди
Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳолатлари божхоначилар томонидан ўз вақтида тўхтатиб қолинмоқда.
Хусусан, куни кеча Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Қарши шаҳрида пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда
Тезкор тадбир давомида фуқаро Г. Б. шартли харидорга жами 47,3 минг дона пиротехника воситаларини сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.
Шунингдек, яна бир ҳолатда фуқаро М.Э.нинг Қарши шаҳридаги яшаш хонадони белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, ушбу хонадоннинг ертўласида 99 минг донадан ортиқ пиротехника воситалари ноқонуний равишда сақлаб келинаётганлиги аниқланди.
Қарши шаҳрида ўтказилган яна бир тезкор тадбир давомида, фуқаро
Б.Ж. 240 дона пиротехника воситаларини пуллаётган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди.
Ҳозирда юқоридаги мазкур ҳолатлар юзасидан текширув ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:40 / 28.05.2025
Чегарадан қарийб 40 кг заргарлик буюмлари ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
22:43 / 20.05.2025
ДХХ Қозоғистондан олиб кирилган 1 млн долларлик синтетик гиёҳвандлик воситаларини аниқлади
09:10 / 07.05.2025