Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Одам савдоси қурбони бўлган ўзбекистонликлар трансплантация қилиш мақсадида сотилгани қайд этилмаган – ИИВ
Ўзбекистон фуқаролари тана аъзоларини ажратиб олиш (трансплантация) мақсадидаги одам савдоси қурбони бўлган ҳолатлар кузатилмаган. Бу ҳақда ИИВ Ноқонуний миграция ва одам савдосига қарши курашиш бошқармаси масъул ходими Беҳзод Мамажонов 11 декабрь куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.
«Ўзбекистон фуқаролари одам савдоси қурбони бўлганда, ушбу жиноятни содир этган шахслар томонидан трансплантация қилиш мақсадида сотиш ёки мажбурлаб тана аъзоларини ажратиб олиш билан боғлиқ ҳолатлар кузатилмаган», деган Беҳзод Мамажонов Kun.uz мухбирининг шу ҳақдаги саволига жавобан.
ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари – Ноқонуний миграция ва одам савдосига қарши курашиш бошқармаси бошлиғи Улуғбек Гайназаров ИИВ томонидан бошқа давлатлардаги куч ишлатар тузилмалар билан ҳамкорликда одам савдосига қарши курашиш мақсадида ўтказиб келаётган қўшма тадбирлар давомида Ўзбекистон фуқароларининг ўз тана аъзоларини сотаётгани билан боғлиқ ҳолатлар аниқланганини айтиб ўтди.
«Республикамиз фуқароларининг қўшни давлатда ўз буйракларини, ички органларини сотиш ҳолатлари кузатилган. Бу Қозоғистон Республикасида ўтказилган «STOP trafic» тадбири доирасида аниқланган. Мазкур тадбир давомида бир қатор чет эл давлатлари ҳудудида фаолият олиб борган уюшган жиноий гуруҳ аъзолари ҳам аниқланган. Давлат томонидан тана аъзоларини сотган фуқароларга юридик ёрдам берилди, саломатликларини тиклашга кўмаклашилди», дея Улуғбек Гайназаровнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Беҳзод Мамажоновнинг қўшимча қилишича, қўшма тадбирлар чоғида аниқланган ҳолатларда одам савдоси жинояти аломатлари йўқ бўлиб, улар фуқаролар томонидан ихтиёрий амалга оширилган.
«Шуни таъкидлаб ўтмоқчиманки, бу одамларнинг ҳеч қайсиси кам таъминланган ёки ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган одамлар эмас. Ўз хоҳиши билан хорижга бориб савдода ёки бизнесда қарз бўлиб, кимгадир алданиб қолиш оқибатида пул керак бўлиб қолгани учун тана аъзоларини сотишган. Лекин ички органларини сотиш учун мамлакатдан ташқарига олиб чиқиб кетилган ҳолатлар йўқ», дейди ИИВ мулозими.
Аввалроқ, Ўзбекистонда 2019 йилда 84та одам савдоси билан боғлиқ ҳолат аниқлангани, уларнинг 88 фоизи аёллар томонидан содир этилгани аниқлангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
00:30 / 27.05.2025
Тошкентда 22 ёшли қизни фоҳишалик учун Россияга олиб кетмоқчи бўлган аёл ушланди
21:16 / 26.05.2025
Халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик икки аёл Ўмондан экстрадиция қилинди
16:22 / 20.05.2025
Одам савдоси жинояти учун жазо чоралари кучайтирилди
15:18 / 13.04.2025