Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ элчиси деярли 70 фоиз ҳолларда Ўзбекистон фуқароларига виза берилмаганини изоҳлади
АҚШга виза олиб, виза муддати тугаганидан кейин ҳам бу мамлакатдан чиқиб кетмаётган Ўзбекистон фуқаролари сони кўплиги сабабли Америка визасини олиш ўзбекистонликлар учун қийинлашиб бормоқда.
Бу ҳақда Қўшма Штатларнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюм Kun.uz мухбири билан суҳбатда айтиб ўтди.
«Мен элчи сифатида виза берилиши ишларига аралашмайман, элчихонамизда бунга масъул алоҳида бўлим бор. Бу бўлимдагилар талабгорнинг АҚШга кириши қай даражада мумкин эканини ўрнатилган қонун-қоидалар асосида аниқлашади.
Шуни биламанки, виза билан АҚШга келиб, у ерда белгиланган муддатдан ортиқроқ қолиб кетиш ҳолатлари бўйича Ўзбекистон фуқароларининг кўрсаткичлари нисбатан юқорироқ. Натижада биз ҳар бир виза талабгорини синчиклаб ўрганиб чиқишимиз ва улар Қўшма Штатларда белгиланганидан кўпроқ қолиб кетмаслигига ишонч ҳосил қилишимиз лозим», – деди америкалик дипломат.
Маълумот учун, 2019 молия йилида АҚШда вақтинчалик бўлиш визаси учун ҳужжат топширган Ўзбекистон фуқароларининг 68 фоизи рад жавобини олган.
Бу – собиқ иттифоқ республикалари орасидаги энг юқори манфий кўрсаткичдир. Ваҳоланки, 2009-2017 йилларда Америка визасини сўраб мурожаат қилган ҳар икки ўзбекистонликдан бирига виза бериб келинган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025