Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Танзила Норбоева: «Инсон ҳуқуқларининг таъминланиши муҳим, лекин бу бирданига бўладиган иш эмас»
«Давлат ҳамма нарсани бирданига қилиб қўя олмайди. Биз, албатта, инсон ҳуқуқларини таъминлашимиз керак. Лекин бу бирданига бўладиган иш эмас», деб ҳисоблайди Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева.
Норбоева 13 декабр куни журналист ва блогерлар билан учрашувида Ўзбекистонда қонунларнинг ишлаши ва инсон ҳуқуқларининг таъминланиши масаласи юзасидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Инсон ҳуқуқларининг таъминланиши, шубҳасиз, зарур масала. Лекин давлат ҳамма нарсани бирданига қила олмайди. Имконият деган нарсани ҳисобга олиш керак. Бу маблағ билан, кадрлар масаласи билан боғлиқ», ─ дейди у.
Сенат раиси буни мактабгача таълим ва тиббиёт муассасалари мисолида изоҳлади.
«Мустақилликнинг илк йилларида боғчаларда қамров 17 фоиз эди. Охирги уч йил ичида бу кўрсаткич 48 фоизга етказилди. Энди болаларни икки ёшдан қабул қилиш, мактабгача таълим муассасаларининг шанба куни ҳам ишлашини таъминлаш масаласи кўриб чиқилади. Аммо бу бирданига бўлмайди-ку. Боғчани ташкил этдик ҳам дейлик, лекин унда ишлайдиган яхши кадр йўқ.
Ёки тиббиёт муассасаларини олайлик. Одамларимиз Ҳиндистонга бориб даволаняпти. Ўша муассасани ўзимизда қуриб, мосламаларни олиб келтирамиз. Лекин бу замонавий технологияларни ишлата оладиган кадр муаммо. Шунинг учун буларнинг барчаси босқичма-босқич бўлади, вақт талаб этилади», ─ деди Танзила Норбоева.
«Ҳамма нарса бирданига бўлиб қолмаслигини халққа тушунтиришда оммавий ахборот воситаларининг роли катта. Одамларимиз сабрли, тушунади. Икки-уч йил сабр қилинса, ҳаммаси изига тушади. Мана, инвестиция киряпти, қонунлар қабул қилиняпти. Натижа тез орада бўлади. Қонуннинг амалиётга татбиқ этилиши дарров бўладиган иш эмас», ─ дея қўшимча қилди Норбоева.
Мавзуга оид
20:44 / 21.05.2025
Танзила Норбоева Жиззахда коррупция ҳолатлари бўйича танқидий йиғилиш ўтказди
16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди
12:20 / 29.04.2025
Ўзбекистон ва Туркия тадбиркор аёлларининг бизнес-форумлари ўтказилади
19:32 / 25.04.2025