Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хонадондаги темир сейфдан қарийб 7 000 долларни ўғирлаб кетган шахс ушланди
Жорий йилнинг 10 декабрь куни Самарқанд вилоятининг Паст Дарғом туманида яшовчи 1958 йилда туғилган Д.Т. исмли аёл ИИБга ариза билан мурожаат қилган.
ИИВ ахборот хизмати хабарига кўра, у шу йил 9 декабрь куни номаълум шахс унинг уйига кириб, темир сейфини калит танлаш йўли билан очиб, ичидан 6 800 АҚШ долларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Кўрилган тезкор чоралар натижасида ушбу жиноятни Паст Дарғом тумани Илғор қишлоғида яшовчи 1990 йилда туғилган О.Ҳ. содир этганлиги аниқланиб ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:04 / 18.04.2025
Сирдарёда бир неча ўғрилик содир этган жиноий гуруҳ қўлга олинди
14:35 / 15.03.2025
Перуда пул ўғирлаган маймун полиция томонидан қўлга олинди
16:29 / 06.03.2025
АҚШда эркак заргарлик дўконидан 770 минг долларлик зиракларни ўғирлаб, ютиб юборди
09:40 / 06.03.2025