Ўзбекистон | 18:18 / 14.12.2019
8747
2 дақиқада ўқилади

Ички ишлар вазири ўринбосари: «Кадрларни тўғри танлашимиз керак»

Ички ишлар вазири ўринбосари,  Кадрлар бош бошқармаси раҳбари Рустам Ҳотамов 11-12 декабрь кунлари Самарқандда бўлди. Каттақўрғон, Ургут, Оқдарё туманларида бўлган вазир ўринбосари ушбу ҳудудлардаги ички ишлар ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказиб, кадрлар масаласида гапирди.

«Бугун ички ишлар соҳасида кадрлар танлашга жиддий эътибор қаратишимиз лозим. Биз тўғри кадр танлашимиз керак. Ички ишлар ходими нафақат ўз ишини бажариши, одамларнинг ҳолидан хабар олиши, уларнинг муаммоси билан қизиқиши керак»,— деди вазир ўринбосари Рустам Ҳотамов ички ишлар ходимлари билан учрашувда.

Кадрлар бош бошқармаси раҳбари Самарқандга ташрифи давомида Оқдарё, Каттақўрғон, Ургут туманлари ва Самарқанд шаҳрида фуқароларнинг мурожаатларини эшитди. Фуқаролар полковник Рустам Ҳотамовга нафақат ички ишлар органлари билан боғлиқ, балки бошқа масалалар бўйича ҳам мурожаат қилишди. Ургутда қурилаётган уйини битказиш учун ёрдам сўраган фуқаролардан бирига ташриф вақтида моддий кўмак берилди.

Вазирлик раҳбарларидан бўлган Ҳотамов маҳаллий ички ишлар органлари ходимларига одамларга доимий ёрдам бериш кераклигини кўрсатма берди. Шунингдек Самарқандга ташрифи вақтида бир гуруҳ ёшларга тўловсиз паспорт берилди.

Ўткир Жалолхонов
Тайёрлаган Ўткир Жалолхонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид