Ўзбекистон | 09:14 / 14.12.2019
5366
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Европа иттифоқи ўртасида музокаралар бўлиб ўтди

2019 йилнинг 11-13 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Дилшод Ахатов бошчилигидаги делегация Брюссель шаҳрида Ўзбекистон ва Европа иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисида битим (КШҲБ) лойиҳаси бўйича музокараларнинг 4-босқичини ўтказди. Ўзбекистон делегацияси турли вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат.

ТИВ хабарида айтилишича, тадбир давомида мутахассислар сиёсий, тармоққа оид ва савдо масалалари бўйича алоҳида ишчи гуруҳларини туздилар ва КШҲБ лойиҳасини батафсил муҳокама қилдилар.

Мунозаралар иштирокчиларининг конструктив ёндашуви ва оқилона келишуви туфайли ушбу ҳужжатнинг кўплаб муҳим жиҳатлари бўйича сезиларли илгарилаш ва ўзаро тушунишга эришилди.

Учрашув якунларига кўра томонлар келгуси йилнинг бошида Тошкент шаҳрида навбатдаги музокаралар турини ўтказишга келишиб олдилар, дейилади маълумотда.

Бундан олдин, Брюсселда Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида музокаралар бўлиб ўтиши хабар қилинганди. 

Мавзуга оид