Жамият | 18:54 / 14.12.2019
11997
2 дақиқада ўқилади

ТИВ: Ярославлдаги паррандачилик фабрикасидан кетиб қолган ўзбекистонлик ишчиларнинг барчаси иш жойига қайтди 

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлими 11 декабрь куни Ярославл вилояти Рибинск туманида жойлашган “Ярославский бройлер” АЖда ишлайдиган 75 нафар Ўзбекистон фуқаролари иш берувчи билан ўрталарида келиб чиққан можаро сабаб мазкур корхонадан чиқиб кетгани тўғрисида ОАВда тарқалган хабарни тасдиқлади.

ТИВ матбуот хизматининг хабар беришича, элчихонанинг консуллик бўлими вазиятни назоратга олган. 

“Икки томондан олинган маълумотга кўра низо бартараф этилган ҳамда барча ишчилар ўз вазифаларига қайтган”, дейилади хабарда.

Россия ОАВдаги маълумотларга кўра, улар узоқ вақтдан бери ёмон иш шароити ва маош камлигидан шикоят қилиб келишган. Бу масалада корхона раҳбарига мурожаат қилишганида уларга ёқмаса ишдан кетаверишлари мумкинлиги айтилган.

“Ярославский бройлер” корхонаси ишчиларининг айтишларича, ўзбекистонлик ишчилар иккита автобус буюртма қилишган ва кетиб қолишган. Ишлаб чиқариш тўхтаб қолмаслиги учун дам олиш куни бўлганлар зудлик билан заводга чақирилган. Ҳатто раҳбарлар ҳам оддий ишчилар сифатида ишга чиққан.

Бундай режимда ишлаш ҳеч кимга ёқмаган. Заводдагилар ишчиларни зудлик билан қайтариш кераклиги ҳақидаги қарорга келишган. 

- Айтишларича, уларга етишмаётган пуллари қўшимча тарзда тўланган ва энди иш ҳақи билан алдамасликка ваъда беришган, - дея маълум қилган завод ишчилари.

Мавзуга оид