Жаҳон | 23:32 / 19.12.2019
8938
1 дақиқада ўқилади

Financial Times ўз талқинига кўра йил одамини эълон қилди 

Фото: AP

Microsoft бош директори, 52 ёшли Сатя Наделла Financial Times нашри талқинига кўра “йил одами” бўлди. 

Нашр экспертларининг фикрича, Наделла Microsoft’ни энг нуфузли компаниялар қаторига қайтара олди.

Таъкидланишича, Наделла ушбу лавозимни 6 йилдан бери эгаллаши вақтида компания акциядорларининг умумий даромади 1 трлн доллардан ошиб кетди.

Асли ҳиндистонлик бўлган Наделла Microsoft’ни “технологиялар соҳасида ишловчи компаниялар чўққисига қайтаришга” муваффақ бўлди.  

Наделла компанияда 1992 йилдан ишлай бошлаган. У компанияда бўлим бошлиғи ўринбосаридан бош директор лавозимигача бўлган йўлни босиб ўтган. 2014 йилда ушбу лавозимда Стив Балмер ўрнини эгаллаган.

Аввалроқ АҚШнинг Time нашри ўз талқинига кўра йил одамини эълон қилганди. Журнал швециялик 16 ёшли экофаол Грета Тунбергни йил одами деб эътироф этди.

Мавзуга оид