Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондон ва Токио савдо келишуви тузишни режалаштирмоқда
Буюк Британия ва Япония кунчиқар мамлакат билан Евроиттифоқ ўртасида мавжуд келишувга ўхшаган савдо келишуви тузиш ниятида. Бу ҳақда Британия бош вазирининг япониялик ҳамкасби Синдзо Абэ билан музокаралари натижаси бўйича тарқатилган баёнотида хабар қилинди.
"Етакчилар давлатлар ўртасида хусусан, хавфсизлик ва мудофаа соҳасида иттифоқни мустаҳкамлаш, Евроиттифоқ ва Япония ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги келишувга асосан савдо келишувига эришишга келишиб олди", - дейилади баёнотда.
Токио ва Брюссель ўртасидаги мавжуд келишув 2019 йил 1 февралдан кучга кирган. Келишувга асосан Япония томонидан жорий этилган божларнинг аксарият қисми бекор қилинган.
Буюк Британия 2020 йил 31 январда Евроиттифоқдан чиқади, шундан сўнг Лондон қатор савдо келишувлари тузиш ниятида.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
15:50 / 25.05.2025