Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенатор Ўзбекистондаги сўнгги ўзгаришларни «революцион демократия» дея баҳолади
Сенатор Алишер Курманов Ўзбекистонда сўнгги даврда кузатилаётган ижобий ўзгаришларни “революцион демократия” дея баҳолади.
Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Алишер Курманов 22 декабр кунги сайловларни кузатиш мақсадида ташриф буюрган меҳмонлар ─ Франция миллий кенгаши депутатлари Пьер Кабарэ ва Керол Бюро-Боннар билан учрашди.

Сенатор меҳмонларни Ўзбекистонда, хусусан, парламент тизимида амалга оширилган ўзгаришлар билан таништирди.
“Илгари Олий Мажлис Сенати бир йилда тўрт марта йиғилган бўлса, ҳозирги кунга келиб, ҳар ойда ялпи мажлислар ўтказмоқда. Бу қонун ижодкорлигидаги ўзгаришларни, тўғридан тўғри амал қиладиган қонунлар сони ортаётганини кўрсатади”, ─ дея қайд этди сенатор.
Курманов мамлакатдаги ислоҳотларни “революцион демократия” сифатида баҳолади.
“Бирон мақсадга эришишнинг икки йўли бор: эволюцион (босқичма-босқич, тадрижийлик асосида ─ таҳр.) ва революцион (кескин, инқилобий ўзгариш ─ таҳр.). Ўзбекистондаги ислоҳотлар, жамият ҳаётида парламент ролининг ортиши, янги сайловларни кузатиб, бу ўзгаришларни революцион демократия деб аташимиз мумкин. Ҳукумат очиқлик сиёсатини танлади, энди бу йўлдан ортга қайтиш учун имконият ҳам, истак ҳам йўқ”, ─ дейди у.
“Франция ─ Марказий Осиё” парламентлараро гуруҳи вице-президенти Пьер Кабарэ Ўзбекистон парламенти олдида турган муҳим вазифани қайд этиб ўтди.
“Ўзбекистон президенти давлат органлари, ҳукумат идораларини халқ учун очиқ ва яқин қилишга астойдил ҳаракат қилаётганини кузатиб турибмиз. Парламент ҳам худди шу йўлдан бориши, очиқлик принципини маҳкам ушлаши керак. Ҳар қандай парламент халқ билан яқин бўлиш учун сайловлардан олдин ўзига олган мажбуриятдан узоқлашмаслиги лозим. Янги шаклланаётган вакиллик органи узоқ йиллар давомида парламент ва халқ ўртасида пайдо бўлган бўшлиқни ҳам тўлдиришига тўғри келади”, ─ дея таъкидлайди жаноб Кабарэ.
Мавзуга оид
22:17 / 24.05.2025
Трамп АҚШ энди «демократияни куч билан ўрнатмаслиги»га ваъда берди
17:24 / 13.04.2025
Америкада яккаҳукмронлик: демократлар шунчалик заифми?
19:36 / 22.02.2025
“Бюджетни депутатлар ёзиши керак” — парламентлар ҳақида иқтисодчи билан суҳбат
17:47 / 15.02.2025