Ўзбекистон | 20:10 / 22.12.2019
10325
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда парламент сайловида овоз бериш жараёни якунланди

Тошкент вақти билан соат 20:00да Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва халқ депутатлари Кенгашларига сайловларда овоз бериш жараёни якунланди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистон ҳудудидаги 18 797 810 нафар сайловчилардан 12 922 429 нафари ёки 68,7 фоизи овоз берган.

Сайловдаги давомат ҳақидаги сўнгги рақамлар тез орада эълон қилинади.

Сайловда давомат 71 фоиздан ортиқроқ бўлди

Марказий сайлов комиссияси сайловнинг илк натижалари 23 декабрь куни соат 14:00да эълон қилинишини маълум қилган.

Мавзуга оид