Ўзбекистон | 12:36 / 22.12.2019
11165
1 дақиқада ўқилади

Сайлов ўтган деб ҳисобланиши учун неча фоиз сайловчи овоз бериши керак?

Ҳар бир овоз муҳимлиги қонуний асосларга ҳам эга. Хўш, сайловлар иштирокчилар сони бўйича бўлиб ўтган деб ҳисобланмаслиги мумкинми? 

Биз бу савол билан Марказий сайлов комиссияси аъзоси Гулноза Исмоиловага мурожаат қилдик:

– Албатта, сайловлар ҳақиқий, бўлиб ўтган деб ҳисобланиши учун маълум миқдорда овоз берилиши шарт. Ўзбекистон Республикасини сайлов кодексининг “Сайлов натижаларини белгилаш”ни назарда тутувчи 96-моддасида “Сайлов, агар унда сайловчилар рўйхатига киритилган сайловчиларнинг ўттиз уч фоизидан ками иштирок этган бўлса, ўтмаган деб топилади”- деган алоҳида банд бор. Демак, сайловлар бўлиб ўтган ҳисобланиши учун сайловчиларнинг камида учдан бири овоз беришлари керак бўлади. Ишонамизки сайловчилар илк соатлардаёқ бу кўрсаткични ортда қолдирадилар, чунки дастлабки маълумотлар шундан дарак бермоқда –, дея жавоб берди Г. Исмоилова.

Мавзуга оид