Покистон армияси Кашмир масаласида муроса қилинмаслигини маълум қилди
Покистон қуруқликдаги қўшинлар штаби бошлиғи Қамар Жавод Бажва Покистон Кашмир масаласи бўйича муросага тайёр эмаслигини маълум қилди.
"Бизнинг тинчликка интилишимиз ожизлик сифатида қабул қилинмаслиги керак. Биз тўлиқ тайёргарлик кўрганмиз ва ҳар қандай тажовузни қайтариш қўлимиздан келади ҳамда мамлакатимизни ҳимоя қилишга тайёрмиз. Нима бўлмасин, Кашмир бўйича муросага келинмайди", деди у Кашмирдаги назорат чизиғини кўздан кечириш чоғида.
Қуруқликдаги қўшинлар штаби бошлиғи Кашмир штатининг Покистон назорати остидаги қисми ҳинд қўшинлари томонидан ўққа тутилганидан уч кун ўтиб назорат чизиғига ташриф буюрди. Ўт очишни тўхтатиш режимининг бузилиши оқибатида камида икки киши ҳалок бўлган, яна икки киши яраланганди.
Кашмир ҳудуди 1947 йилдан, Британия Ҳиндистони мустақилликка эришганидан сўнг диний белгиси бўйича иккита давлатлга бўлинганидан буён Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги баҳс мавзуси бўлиб келмоқда. Айни пайтда ҳудудда давлат чегараси йўқ: унинг ҳудудини назорат чизиғи иккига ажратиб туради.
Мавзуга оид
15:29 / 20.11.2024
Ўзбекистон Покистон денгиз портлари орқали янги бозорларга кириш имконини ўрганмоқда
20:58 / 19.11.2024
Путин Ҳиндистонга боради
16:43 / 17.11.2024
Ҳиндистон биринчи гипертовушли ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди
16:50 / 16.11.2024