Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 18 марта йўл ҳаракати қоидасини бузган аёл 15 миллион сўм жарима тўлади
Тошкент шаҳрининг Миробод туманида фуқаро йўл ҳаракати қоидаларини 18 марта бузгани учун жами 15 млн 143 минг жарима тўлади.
Ушбу суммадан 14 миллион сўм – бевосита йўл ҳаракати қоидалари бузилгани учун, яна 1,1 миллион сўм – жарималарнинг вақтида тўланмагани учун ундирилган.
Мажбурий ижро бюросидан Kun.uz`га маълум қилишларича, қарздор Г.М. бир неча марта оғзаки оғзаки ва SMS орқали огоҳлантирилганига қарамай, жарималарни тўлашдан бўйин товлаб келган.
Натижада МИБ ходимлари қарздорга тегишли «Honda Accord» русумли машинани хатлаб, жарима майдонига олиб келиб қўйишларига тўғри келган. Бу эса Г.М.га нисбатан МЖтКнинг 198-моддаси 1-қисмига асосан, ЭКИҲнинг 5 баробари миқдорида жарима солинишига сабаб бўлган.
«Натижада қарздор жами бўлиб 14.028.910 сўмлик жарималарни тўлашга мажбур бўлди», – дейилади бюро хабарида.
Мавзуга оид
19:24 / 06.03.2025
МИБ ходимлари ҳам боди-камералардан фойдаланишни бошлайди
08:00 / 05.12.2024
321 млн сўмни талон-торож қилган МИБ ходими ушланди
13:29 / 30.11.2024
МИБ Суд ижрочилари халқаро иттифоқи билан ҳамкорлик қилади
18:40 / 09.11.2024