Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ДХХ ходимлари катта миқдордаги «Трамадол» ва «Лирика» дори воситалари савдосига чек қўйишди
Давлат хавфсизлик хизмати Сирдарё вилояти Бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир натижасида кўп миқдордаги «Трамадол» дори воситасининг ноқонуний савдосига чек қўйилди.
Жумладан, Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаролар П.Р., П.Х., М.Д. ва Ф.О. қўшни Қирғизистондан контрабанда йўли билан олиб кирилган 19 минг дона «Трамадол» таблеткасини Сирдарё вилоятига олиб бориб, Сайхунобод тумани Ўрикзор маҳалласида харидорга 8 минг АҚШ долларига сотаётган вақтларида ушланди.
Бундан ташқари, ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ва вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбир давомида эса Андижон шаҳар Мангулик кўчасида ноқонуний фаолият кўрсатаётган «дори бозори»да муқаддам психотроп моддалар савдоси билан айбланиб, судланган фуқаролар М.О. ва А.Н.дан 15 турдаги жами 578 дона наркотик ва психофаол дори воситалар ашёвий далил сифатида олинди.
Шунингдек, «Фарғона - Андижон» йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган, Қ.С. бошқарувидаги «Нексия» русумли автомашина Андижон шаҳрида тўхталиб текширилганда, унинг салон қисмида 1680 дона «Лирика» психофаол дори воситаси борлиги аниқланиб, ўрнатилган тартибда расмийлаштириб олинди.
Қ.С. Қўқон шаҳридан олиб келаётган ушбу дори воситаларини Андижон шаҳрида яшовчи С.С.га етказиши керак бўлганлиги боис, тезкор тадбир давом эттирилди ва С.С. товарни қабул қилиб олаётган вақтида ушланди.
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:13 / 27.05.2025
Ҳаж зиёратига юборишга уринган шахслар ушланди
07:40 / 21.05.2025
ДХХ Қашқадарёда 3 нафар адвокатнинг фирибгарлик ҳаракатларини фош этди
11:27 / 20.05.2025
Тожикистондан контрабанда қилинган наркотик моддалар тўхтатиб қолинди
19:09 / 14.05.2025