Жамият | 10:10 / 25.12.2019
5110
1 дақиқада ўқилади

Сариосиёда юз берган ёнғин оқибатида бир киши ҳалок бўлди 

Иллюстратив фото

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида яшаган фуқаро М.Ш. жорий йилнинг 22 декабрь куни тунги пайтда уйига маст ҳолда келади ва электр иситиш печини ёқиб, ухлаб қолади. 

Postda.uz’нинг хабар беришича, бунинг оқибатида илгичда турган кийим печ устига тушиб, ёнғин рўй беради.   

Ёнғин вақтида уй эгаси жиддий куйиш жароҳатини олиб, воқеа жойида дунёдан кўз юмади.
   
Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, М.Ш. юқори ҳароратли термик куйиш, бутун тананинг кўп миқдорда куйишидан вафот этгани аниқланган.

Мавзуга оид